

"Мбаппе билан биргаликда яхши ўйин намойиш этдик. Биз бир-биримизга мос эканлигимизни аввал ҳам айтгандим.
Биз бирга ўйнашдан завқланамиз ва жамоавий ўйин орқали бошқаларга ёрдам берамиз", — деди Бензема.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонга қарши ўйинда Мбаппе 4 та гол урди ва Бенземага битта голли узатма берди. Каримнинг ўзи эса дублни расмийлаштирди.



