

"Мен у ўз орзусини рўёбга чиқаришини ва мен билан "Реал"да ўйнашини жуда истардим. У ПСЖни танлади, буни ҳурмат қилишимиз керак. Мбаппе ёш, унинг зиммасида катта масъулият бор.
Ҳоўирги пайтда у ПСЖ футболчиси ва Франция терма жамоасида бирга ўйнашдан хурсанд бўламиз.
Йўқ, мен хафа эмасман, чунки ҳар бир киши ўзи қарор қабул қилиш имкониятига эга. Хафа эмасман, хурсандман. Умид қиламанки, Мбаппе яхши натижаларга эриша олади.
Биз яхши дўстмиз", – деди Бензема.



