Бензема Европа клубига ўтиши мумкин, у "Навбаҳор" билан ўйингача жамоада қолмаслиги мумкин
02 янв 2024 18:14
Янгиликлар
Бензема Европа клубига ўтиши мумкин, у "Навбаҳор" билан ўйингача жамоада қолмаслиги мумкин
"Ал Иттиҳод" ҳужумчиси Карим Бензема Европага қайтиши мумкин.
36 ёшли футболчига Франциянинг "Лион" клуби қизиқиш билдирмоқда. Клуб Бензема билан ёзги трансфер ойнасида шартнома имзоламоқчи.
Каримнинг "Ал Иттиҳод" билан шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган. Ҳужумчининг трансфер нархи 15 миллион еврога баҳоланмоқда.
Бензема жорий мавсум Саудия Арабистони чемпионати доирасидаги 15та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 5та ассист қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, "Ал Иттиҳод" ОЧЛ нимчорак финалида Ўзбекистоннинг "Навбаҳор" клуби билан куч синашади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар