Бензема биратўла учта совринни қўлга киритди

Оқил Абдубарноев
28 сен 2022
"Реал Мадрид" форварди Карим Бензема ўтган мавсум охирида биратўла учта индивидуал совринни қўлга киритди.

Ҳар йили Marca спорт газетаси томонидан ўтказиладиган маросимда "Реал Мадрид" ҳужумчисига Пичичи соврини (Ла Лиганинг мавсумдаги энг яхши тўпурари), Ди Стефано соврини (Ла Лиганинг мавсумнинг энг яхши футболчиси) ҳамда "Мухлислар эътирофига кўра энг яхши ўйинчи" соврини топширилди.

Ўтган мавсумда Бензема мадридликлар билан Испания чемпиони, шунингдек, 27 гол билан Ла Лига тўпурарига айланди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Marca