Бенитес "Ньюкасл"га қайтмоқчи эмас

Alisher
17 окт 2021
"Эвертон" бош мураббийи Рафаэль Бентиес клуб раҳбарияти ўзгаргач, "Ньюкасл"га қайтиши борасидаги саволга жавоб берди.

"Ньюкасл"га қайтиш имкониятлари? Кўплаб дўстларим менга шу саволни беришди. Аммо, улар ташвишланадиган нарса йўқ. Мен "Эвертон"да бахтлиман ва жамоага яхшироқ бўлишга ёрдам бериб, шу ерда ишламоқчиман", - дейди Бенитес.

Рафаэль Бенитес 2016 йилнинг баҳоридан 2019 йилнинг ёзига қадар "Ньюкасл"да ишлаган.

Бу вақт давомида испан қўл остида жамоа 146та ўйин ўтказиб, 62та ғалаба, 30та дуранг ва 54 бор мағлубиятга учраган.


AlisherМуаллиф
Манба: euro-football.ru