

Маълумотларга кўра, трансфер суммаси 25 млн еврони ташкил қилди. Бу "Бенфика"нинг учинчи энг қиммат хариди ҳисобланади. "Бургутлар" ундан қимматроқ нархда фақатгина "Ривер Плейт"дан Энцо Фернандесни (44,25 млн евро) ва "Альмерия"дан Дарвин Нуньесни (34 млн евро) сотиб олишган.




