

Бу билан “Бенфика” пешқадам “Порту”дан ўзиб кетиш имкониятини йўққа чиқарди. “Порту” ҳисобида битта захира ўйини билан турнир жадвалида 79 очко билан карвонбошилик қиляпти. “Бенфика” 77 очко билан иккинчи ўринда қолди.
Боз устига “Спортинг” клуби “Бенфика”га етиб олди. Лиссабон жамоаси бу турда 89-дақиқада Бруно Фернандеш томонидан киритилган гол эвазига меҳмонда “Портимоненсе” клубини мағлуб (2:1) этди. Кейинги турда “Спортинг” ўз майдонида айнан “Бенфика”ни қабул қилади. Ушбу ўйинда ЕЧЛ йўлланмасини тақдири ҳал бўлади.



