"Бенфика" ҳимоячиси 60 миллион эвазига "Бавария"га ўтиши мумкин

Tolibjon Qosimov
9 ноя 2016, 11:49
"Бавария" раҳбарияти "Бенфика" ҳимоячиси Нелсон Семедуга қизиқиш билдирмоқда.
Бу ҳақда "A Bola" хабар қилди. Немис клуби скаутлари футболчининг майдондаги ҳаракатларини баҳолаш мақсадида бир неча бор "Бенфика" ўйинларида бўлишди. У "Бавария" сардори Филипп Ламга ўринбосар бўлиши мумкин.

Шуни айтиш мумкинки, Семедунинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган. Унда товон пули сифатида 60 миллион евро кўрсатилган.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: A Bola