Бен-Йеддер Франция чемпионати тўпурарига айланиб олди

Mirjalol Normatov
9 фев 2020
Кеча "Монако" чемпионат доирасида "Амьен"ни мағлубиятга учратди.

2:1 ҳисобида якунланган ўйиннинг битта голини монегасклар форварди Виссам Бен-Йеддер киритди. Бу унинг ушбу мавсум чемпионатдаги 16-голи бўлди. Шу орқали у тўпурарлар рўйхатида 15 гол урган Килиан Мбаппени ортда қолдирди.

Тўпурарлар рўйхатининг 3-поғонасида 13 гол билан ПСЖ форварди Неймар ўрин олган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: L'Equipe