Беллингем операция қилиниши мумкин
30 ноя 2023 23:10
Янгиликлар
Беллингем операция қилиниши мумкин
Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем елкасидаги муаммолар туфайли жамоанинг сўнгги ўйинларининг бир нечтасини ўтказиб юборди.
Англиялик футболчи аллақачон сафга қайтган, аммо унинг елкасида муаммолар мавжуд, буни жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти ҳам тасдиқлаган.
The Athletic нашрининг ёзишича, Беллингем елкасидаги муаммодан фориғ бўлиш учун жарроҳлик амалиётини бошдан кечириши мумкин. Операция қачон қилиниши ҳозирча аниқ эмас.
"Боруссия"дан "Реал"га ўтганидан сўнг, Жуд Беллингем 16 та ўйин ўтказиб, 15 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
"Реал" навбатдаги ўйинини 2 декабрь куни ўз майдонида "Гранада"га қарши ўтказади.
Фикрлар