

Ўзбек клубларига иш тизимини такомиллаштириш борасида ўз ёрдамини таклиф этаётган мазкур компания вакиллари бугун "Локомотив" стадионига ташриф буюришди. Компания раҳбари Ҳюго Шоукенс ҳамда унинг Осиё мамлакатлари бўйича ёрдамчиси австралиялик Ҳарви Баҳодир Арман "Локомотив" ПФК вакиллари билан кўришиб, клуб иш тизимини янада яхшилаш борасида ўз таклифлари билан ўртоқлашишди.




