Бельгия терма жамоасининг етакчиларидан бири ЖЧга бормаслиги мумкин

Aslanov Jasurbek
3 июн 2018
Бельгия терма жамоаси ва "Манчестер Сити" ҳимоячиси Венсан Компани Португалияга қарши ўртоқлик учрашувида (0:0) жароҳат олди.

Эслатиб ўтамиз, баҳснинг 55-дақиқасида 32 ёшли бельгиялик шикастланиш туфайли майдонни тарк этди. Маълумотларга кўра, Компани 3 июнь куни тиббий кўрикдан ўтади ва натижалар унинг ЖЧ-2018га бориш ёки бормаслигини кўрсатади.

Бельгияликлар ЖЧ-2018 гуруҳ босқичида Панама, Тунис ва Англия терма жамоалари билан ўйнайди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Reuters