

Мезбонлар сафида Ромелу Лукаку дублга эришди. Мазкур ғалаба Роберто Мартинеснинг Бельгия терма жамоа бош мураббийлигидаги 17-си бўлди. Мартинес терма жамоани 19 та ўйинда бош мураббий сифатида бошқарган ва шулардан биттасида дуранг, биттасида эса мағлуб бўлган. Қолган 17 та ўйинда фақат ғалаба қозонган.



