

Футболчига Мадриднинг "Атлетико" клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.
Мадридликлар Бельеринни англиялик Киран Триппьерга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Ҳимоячи "Манчестер Юнайтед"га ўтишга яқин.
Бельерин Лондон жамоасида 2013 йилдан бери ўйнайди. Унинг "канонирлар" билан тузган шартномаси 2022/23 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.



