Беларусь терма жамоаси ҳужумчиси виза билан муаммо туфайли Миллатлар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади

Omonjon To`xtamirzayev
12 ноя 2024
Калининграднинг "Балтика" ва Беларусь терма жамоаси форварди Виталий Лисакович Миллатлар Лигаси доирасида Шимолий Ирландияга қарши ўйинга бориш учун британия визаси беришмагани ҳақида гапирди.

Ушбу мавзуда футболчи "Арена" телекўрсатуви жонли эфирида айтиб ўтди.

"Уч кун машғулотлардан кейин, мен каби виза ола олмаган, йигитлар билан (Савицкий ва Бочеров) Болгарияга йўл оламан. Жамоамизга мухлислик қиламиз. Жадвални ҳамма кўриб турибди, ушбу баҳсларда олти очко олишимиз шарт.

Виза беришмади, бу ҳолатда нима ҳам қила оламан? Бутун жамоадан фақатгина бизга, учаламизга рухсат тегмади. Бўлиб туради".


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: sport5.by