Беларусь 17 йиллик нохуш натижасини такрорлади
25 мар 2019 08:29
Янгиликлар
Беларусь 17 йиллик нохуш натижасини такрорлади
Беларусь терма жамоаси кеча Евро-2020 саралашининг 2-турида Шимолий Ирландияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Натижада Беларусь терма жамоаси саралаш босқичларидаги 17 йил олдинги нохуш натижасини такрорлади. Жамоа ўшанда дастлабки 2 турда Нидерландия (0:3) ва Австрияга (0:2) мағлуб бўлганди. Ҳозирги саралашда эса Беларусь дастлаб, Нидерландияга 0:4 ҳисобида ютқазган бўлса, энди Шимолий Ирландияга ҳам мағлуб бўлди.
Жамоа шунингдек, ЖЧ-2014 мусобааси саралашининг дастлабки 2 турини ҳам мағлубият билан бошлаганди. Ўшанда Беларусь Грузия (0:1) ва Францияга (1:3) мағлуб бўлганди.
Евро-2020 саралаши доирасида Беларусь кейинги ўйинини 8 июнда Германияга қарши ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар