UZ

Сўнгги янгиликлар

07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  0 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  1 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  19 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  58 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  72

Бекзод Қодирқулов: "Тезкор гол режаларимизга таъсир кўрсатди" Янгиликлар

Бекзод Қодирқулов: "Тезкор гол режаларимизга таъсир кўрсатди"

Про лиганинг 4-туридан ўрин олган "Шўртан" – "Янгиер" (4:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бекзод Қодирқулов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- Бугунги учрашув қийин ўтишини билардик. "Шўртан"да ҳам, бизда ҳам аввалги турларда қайд этилган натижалар бир хил эди. Мезбонлар ғалаба учун майдонга чиқишини билган холда учрашувга жиддий тайёргарлик кўргандик. "Шўртан"нинг тезкор голи режаларимизга таъсир кўрсатди. Йигитлар биринчи бўлимда руҳан тушкунликка тушиб, оддий вазиятларда хатоликларга йўл қўйишди.

- Иккинчи бўлимда захирадан қўшилган футболчилар ўйинни кучайтира олишди, деб айтсак бўладими?

- 3 та тўп фарқи билан ҳисобда ортда қолаётганимизда ўйинни ўзгартириш учун кескин чоралар қўллашимиз лозим эди. Ҳужумни кучайтириш мақсадида захирадан футболчиларни туширдик. Бутун жамоа ёмон ўйин кўрсатди. Мағлубиятга айбдор мураббий бўлади, шу сабабдан жавобгарликни ўз зиммамга оламан.

- Асилжон Бегимқуловнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Бегимқулов ҳар доим бор кучини бериб ўйнайди, унга нисбатан эътирозим йўқ. Ҳимоячилар ўз худудларини ёпишда хатоликларга йўл қўйишди.

- Жамоада ҳужумларини якунлашда муаммолар бордек кўринмоқда...

- Ўтган турларда ҳам ёмон ўйин кўрсатмагандик. Ҳақиқатан ҳам ҳужумларни якунлашда муаммолар кўзга ташланмоқда. Хатолар устида ишлаймиз, батафсил кўриб чиқамиз. 

- "Машъал" жамоаси бош мураббийи "Янгиер" майдони ҳақида гапириб, комбинацион ўйин ташкил этиб бўлмайди, дея фикр билдирди. Бу ҳақда сизнинг фикрингиз қандай?

- Бу йил ёғингарчиликлар кўп бўлди ва майдон сифатига таъсир кўрсатмасдан қолмади. Майдонимиз ёмон эмас, навбатдаги турларга яхши ҳолатга келтирилади. Мутахассислар мунтазам майдон устида иш олиб боришмоқда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика