UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  23 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  78 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  10 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  21 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

Бекзод Ғанижонов: “Мураббийлар ишончи менга куч беради” Янгиликлар

Бекзод Ғанижонов: “Мураббийлар ишончи менга куч беради”

Олий лига йигирма саккизинчи тури доирасида қизиқарли учрашувлардан бири Навоийда бўлиб ўтади. Унда “Қизилқум” — “Локомотив” жамоалари майдонга тушади.
Учрашув олдидан навоийликларнинг ўн саккиз ёшли ҳужумчиси Бекзод Ғанижоновнинг фикрлари билан қизиқдик.

— Бугун жамоамизни мавсумнинг муҳим синови кутмоқда, — дейди Бекзод Ғанижонов. — Ўтган турда Наманганда жамоамиз таркибида 32 дақиқа майдонда тўп сурдим. Хатти-ҳаракатларимни мураббийлар ижобий баҳолашганидан хурсанд бўлдим. Мақсадим келгусида жамоа асосий таркибида ўз ўйинимни топиб, “Қизилқум”га ёрдам беришни жудаям хоҳлайман.

“Локомотив” жиддий ва кучли жамоалардан бири саналади. Шунга қарамай, агар бугун мураббийларимиз мени таркибга киритишса ва ишонч билдиришса, жамоамнинг ижобий натижаси учун кўмаклашишга тайёрман. Қолаверса, уларнинг ишончи мени янада руҳлантиради ва кучимга куч қўшади.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика