UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Бекхэм ва Роналдо Осиё ўйинларида иштирок этди Янгиликлар

Бекхэм ва Роналдо Осиё ўйинларида иштирок этди

Дэвид Бекхэм Осиё ўйинларида Роналдо билан бир жамоада дебют қилди, фақат футбол турнирида эмас.

Ҳиндистонлик Дэвид Бекхэм Элкатоҳчунго ва Роналдо Лайтонжам Сингх велоспорт бўйича Хитойда ўтказилаётган Осиё ўйинларида иштирок этишди.

Роналду сешанба кунги спринт баҳсларида жамоасига бешинчи ўринни эгаллашида ёрдам берди. 

Бекхэм эса чоршанба кунги спринт баҳсларида тўққизинчи ўринни эгаллади.

"Менинг отам миллий терма жамоада ўйнаган ва Дэвид Бекхэмнинг ашаддий мухлиси эди. Онам шифохонага келганида, ўғил фарзанд дунёга келса, Дэвид Бекхэм деб исм қўйилишини айтишган. 14 ёшимгача футбол ўйнаганман, 2017 йилдан бери велоспорт билан шуғулланаман", деди Элкатоҳчунго.

Лайтонжамнинг отаси эса бразилиялик футбол сеҳргари Роналдиньо (асл исми Роналдо)нинг ашаддий мухлиси эди. 

2002 йилги жаҳон чемпионати пайтида иш билан Кашмирга борган Лайтонжамнинг отаси Роналдиньонинг Англия дарвозасини ишғол қилишига баъзи дўстлари билан пул тиккан, якунда бразилиялик футболчи гол уриб, жамоасининг 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишига ҳисса қўшган. Учрашув якунланганидан бир неча дақиқа ўтгач, отанинг телефони жиринглаб, деярли 2000 км масофа нарида фарзанди дунёга келгани ҳақида хабар беришган. 

"Роналдиньо тепган тўп дарвозага киргач, дунёга келган бўлсам керак. Ўша куни отам мўмайгина пул ютиб олган. Шу боис бўлса керак, машҳур исмга эга бўлдим. Бу мен учун омадли ҳисобланади", деди ҳиндистонлик спортчининг ўзи.

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика