Бекободлик футбол мухлислари диққатига!

Narzulla Saydullayev
6 мар 2020
Бугун Бекобод шаҳрида 2020 йилги Суперлига доирасидаги дастлабки ўйин бўлиб ўтади.

"Металлург" клуби ўз майдонидаги очилиш ўйинини "Қўқон-1912" клубига қарши ўтказади. Анъанага мувофиқ баҳсдан аввал стадионда мавсумнинг тантанали очилиш маросими ўтказилади. Мазкур учрашув олдидан стадионга ташриф буюрадиган ишқибозларга концерт дастури тақдим этилади.

"Металлург" - "Қўқон-1912" учрашуви соат 18:15да старт олса, 17:00дан бошлаб концерт дастури бошланади.

Барча бекободлик футбол ишқибозларини бугун, 6 март куни "Металлург" стадионига таклиф қиламиз ва ажойиб концерт дастурини томоша қилиб, сўнгра ўз суюкли жамоаларини қўллаб-қувватлаб, янги мавсумни ғалаба билан бошлашга ўз ҳиссаларини қўшишга чорлаб қоламиз!

Чипталар стадион кассаларида 6000-10000 сўмдан сотилмоқда.

Суперлига, 2-тур.
6 март, жума.
"Металлург" - "Қўқон-1912" (18:15)
Бекобод шаҳри, "Металлург" стадиони.
Концерт дастури бошланиш вақти: 17:00


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia