Беҳрузбек Облақулов: "Вадим Карленович шошилмай ўйнашни айтганди. Якунда ўйинни қутқара олдик"

Sherzod Nurmatov
7 авг 2025
"Машъал" – "Динамо" (2:4) ўйинида захирадан майдонга тушиб, сўнгги дақиқаларда Суперлигадаги илк голларини урган ва жамоага ғалаба келтирган Беҳрузбек Облақулов учрашувдан кейин клуб матбуот хизматига ўйин таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Учрашув бошида хатоларга йўл қўйдик, лекин болалар билан тезда ўзимизга келиб, мураббийнинг гапларига қулоқ солдик. Вадим Карленович Абрамов шошилмай ўйнашни айтганди. Якунда ўйинни қутқара олдик. 

Янги ўйинчилар билан мослашиш? Зўр бўлди, янги ўйинчиларнинг ҳаммаси ўйинимизга мос ва тўғри келадиган эди, тезда қўшилиб кетишди. Иккинчи даврага қўшилганларнинг ҳаммаси ўзини кўрсатяпти. Кубокда ҳам, чемпионатда ҳам мақсад юқори.

Жамоада соғлом рақобат борлиги – бу зўр, тажрибалилар билан рақобат ўсишимизга ёрдам беряпти. Жамоада аҳиллик жуда зўр, ўсиш бўляпти", – деди жамоа вингери Беҳрузбек Облақулов.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Динамо" матбуот хизмати