UZ

Сўнгги янгиликлар

12:17"Бунёдкор" "Навбаҳор" етакчиларидан бирига даъвогарлик қилмоқда  0 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  12 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  30 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  7 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  23

Бегенч Гараев: "Насаф" - ОФК Кубогини ютиш учун асосий даъвогар" Янгиликлар

Бегенч Гараев: "Насаф" - ОФК Кубогини ютиш учун асосий даъвогар"

ОФК Кубоги доирасида "Насаф"дан учралган мағлубиятдан кейин "Аҳал" бош муруаббийи Бегенч Гараев ўз фикрларини билдирди.

- "Насаф"ни ғалаба билан табриклайман ва ОФК Кубогидаги ўйинларда омад тилайман. Икки хил тайм бўлди. Шогирдларимдан миннатдорман. Улар ўйинга ўзларини бағишлашди. Бироз омад келмади. Хатоларимиз сабабли натижа қила олмадик.

Ўйин олдидан ҳам айтгандим. Шонли тарихга эга жамоа ОФК Кубоги соврини учун асосий даъвогар. Уларда барча имконият бор.

Элман Ўзбекистонда ўйнаган. Аммо бу ўтмиш. Қоғозларда қолиб кетган. Айни дамда у "Аҳал"да ўйнамоқда ва юқори жисмоний ҳолатда. Бу ўз натижасини бермоқда. Ҳа, ундан айрим маълумотларни сўраганмиз. Лекин бу тайёргарликдаги асосий жиҳат эмас.

Аманов оилавий сабабларга кўра, бу ерга келмади ва жамоага ёрдам бера олмади.

"Аҳал" ва "Насаф". Бошқа чемпионатларда, бошқача даражада ўйнайдиган жамоалар. Уларни қандай қилиб солиштириш мумкин? Инфратузилма, тайёргарлик, шарт-шароитлар ва деярли барча соҳаларда "Насаф" Ўзбекистонда биринчи ўринда дея оламан. Доимий равишда иқтидорли ёшлар тарбияланади. Айни дамда асосий таркибда академиянинг кўплаб тарбияланувчилари ҳаракат қилмоқда. Бу борада "Насаф"ни мақтамасликнинг иложи йўқ.

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика