BBC журналисти: "МЮ Муса трансфери борасида ЦСКАга таклиф юбормаган"

Aslanov Jasurbek
30 янв 2016
"Манчестер Юнайтед" вакиллари ҳужумчи Аҳмед Муса борасида ЦСКА билан боғланмаган.

Бу ҳақда BBC журналисти Олушавина Окелейи маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Мусани "Лестер Сити" харид қилиш ниятида. "Тулкилар" футболчи учун 20 млн. ва 24,5 млн. евро таклиф қилган. Бир неча кун олдин инглизлар таклифни 26,5 млн. еврога кўтаришди, аммо "армиячилар" яна рад жавобини беришди.

Мусанинг ЦСКА билан шартномаси 2019 йилгача амалда. Футболчининг трансфер нархи 30 млн. евро этиб белгиланган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com