"Байер" "Шальке" ўйинчиси Кабакка қизиқиш билдирмоқда

Alisher
6 июл 2021
"Шальке" ҳимоячиси Озан Кабак клубдан кетади.

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, 21 ёшли туркиялик футболчига "Байер" қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Шальке" мавсум якунига кўра, Бундеслигани тарк этди.

Кабак 2021 йилнинг январидан "Ливерпуль"дан ижара асосида ўйнади. Футболчи инглиз клуби таркибида 13та ўйинда майдонга тушди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira