"Байер" раҳбарияти Клинсманни жамоа бош мураббийли сифатида кўрмаяпти

Aslanov Jasurbek
9 мар 2017
"Байер" раҳбарияти Германия ва АҚШ терма жамоалари собиқ устози Юрген Клинсманни келаси мавсум учун бош мураббий сифатида кўрмаяпти. Бу ҳақда немис клуби президенти Михаэль Шаде маълум қилди.

"ОАВдаги Клинсман ҳақида эълон қилинган маълумотдан ҳайратландим. Унинг исми бизнинг рўйхатларда йўқ. У ҳам биздек ҳайратланган бўлса керак" - дейди Шаде.

6 март куни Тайфун Коркут "Байер" бош мураббийи деб эълон қилинди. У мавсумнинг охиригача клубни бошқаради.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal