"Байер" ПСЖ футболчиси билан шартнома имзоламоқчи

Alisher
13 авг 2021
Леверкузеннинг "Байер" клуби ПСЖ ҳимоячиси Тило Керерга қизиқиш билдирмоқда.

Париж клуби ўйинчи билан 20 миллион евро эвазига хайрлашишга тайёр.

24 ёшли немиснинг клуб билан тузган амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган. Transfermarkt ўйинчини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Керер ўтган мавсум барча мусобақаларда 33та ўйинда майдонга тушди.


AlisherМуаллиф
Манба: L'Equipe