

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, 22 ёшли ҳимоячи билан 2030 йилгача мўлжалланган шартнома имзоланади. Трансфер суммаси 30 миллион фунтни, бонуслар 5 миллион фунтни ташкил этади.
Бундан ташқари, "Ливерпуль" Куансани қайтариб сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади, бу эса мерсисайдликларга келажакда футболчи устидан назоратни сақлаб қолиш имконини беради.
Куанса ўтган мавсум АПЛда 13 та ўйинда майдонга тушди.




