

Хабарингиз бор, испаниялик мутахассис қўл остида "Байер" ўз тарихида илк бор Германия чемпионига айланди.
"Ишончим комилки, Хаби Алонсо келажакда Мадриднинг "Реал" клубини бошқаради. Бу қачон бўлишини билмайман, аммо ишонч билан айта оламан у "Реал"га қайтади. Шунингдек, "Ливерпуль" ёки "Бавария" вариантлари ҳам ҳақиқатга анча яқин.
Агарда Алонсо тўп тепган жамоалардан таклиф тушган тақдирда, "Байер" музокараларга киришишни ўз бўйнига олган".



