UZ

Сўнгги янгиликлар

22:44"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишни истамади  0 22:15Куртуа "Реал"нинг декабр ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:42Деклан Райс жароҳат сабаб "Астон Вилла"га қарши ўйнамайди  3 21:05Футболда 2026/2027 йилги мавсумдан бошлаб "Арсен Венгер офсайди" жорий этилиши мумкин  10 20:40Иньяки Уильямс Испания Суперкубоги ҳақида: "Саудия Арабистонида ўйнаш - жуда ёқимсиз"  1 20:18"Ғазалкент" 13 нафар футболчи билан шартнома тузилганини эълон қилди, улар орасида Ўзбекистон U-18 терма жамоаси аъзоси ҳам бор  3 20:04Анвар Ғофуров: "Чемпионликни муносиб ҳимоя қилиш учун барча куч ва маҳоратимизни ишга солишга тайёрмиз"  3 19:40Слот: "Янги футболчиларга қилинган барча харажатлар ҳам самарали бўлмади"  3 19:14Артета "Астон Вилла" билан ўйин олдидан: "Бизни ҳақиқатан жуда қийин ўйин кутмоқда"  14 18:51Эрон чемпионати. "Трактор" ўз уйида "Малаван" билан муроса кўчасини танлади, Ҳамробеков 71 дақиқа ўйнади  1 18:20Мундиал тарихи. Қуръа ташлаган 5 ёшли болакай, иримчи дарвозабон ва ялангоёқ тўпурар, шортиги тушиб кетган Меацца ҳамда пойабзал қутисида сақланган кубок ҳақида ҳикоя қиламиз  0 17:55Кварацхелия — Грузияда бешинчи бор йилнинг энг яхши футболчиси  4 17:29Расман: "Қўқон-1912" "Бухоро" ҳужумчиси трансферини эълон қилди  15 16:57Салоҳ учун эҳтимолий клублар маълум: "Ливерпуль" юлдузи Африка Кубогидан кейин қаерга йўл олади?  1 16:25"Барселона"да навбатдаги можаро: клуб президенти фирибгарликда гумонланмоқда  22

Бахтиёр Сатторов: «Шердор»нинг мақсади имкон қадар Суперлигага чиқиш» Янгиликлар

Бахтиёр Сатторов: «Шердор»нинг мақсади имкон қадар Суперлигага чиқиш»

Ўзбекистон Кубоги 1/32 финали доирасида Про-Лига аъзоси “Шердор” жамоаси Самарқандда Бухоронинг “Лабса” клуби билан дуранг – 1:1 ҳисобини қайд этиб, пенальтилар сериясида 7:6 натижаси билан кубокнинг 1/16 финал қисмига йўл олди.

Учрашувдан сўнг “Шердор” клуби бош мураббийи Бахтиёр Сатторов ўйин ҳақида фикрларини билдирди.

- Барча самарқандлик мухлисларни янги мавсумнинг бошланиши ва бугунги қийин ва томошабоп ўйиндаги ғалаба билан табриклайман. Ғалабани мухлисларга бағишлаймиз. Биласиз, “Шердор” жамоамизнинг Про-Лигага иштирок этиши маълум бўлганига бир ҳафтадан кўпроқ бўлди. Бунгача эса бизнинг 4 ой давомида Про-Лигада тўп суриш умидида қилган меҳнатларимиз зоя кетмади. Бугунги 120 дақиқалик кубок ўйини камчиликларимизни ҳам кўрсатди, таркибимиз янги мавсумга 90 фоиз тайёр, фақат жисмоний жиҳатдан иш олиб боришимиз керак. Асосийси мавсумни кўтаринки руҳда бошлай олдик. Энди Про-Лига 1-тур ўйинига ҳам пухта тайёргарликни давом эттирамиз.

- “Шердор” бугунги пенальтилар сериясига алоҳида тайёргарлик кўрганмиди?

- Очиғини айтсам, 11 метрлик зарбаларга алоҳида тайёргарлик кўрмагандик. Сабаби ўйин тақдирини асосий вақтда ҳал этишимиз керак эди.

- “Шердор” сингари “Лабса” ҳам Про-Лигада илк бор иштирок этади. Ўйиндан олдин бу жамоани ўрганишга улгурганмидингиз?

- Рақиб жамоанинг “Машъал” билан назорат баҳсидаги таркибини, ўйин услубини имкон қадар матбуот хизматимизнинг маълумотлари асосида ўрганишга интилгандик. “Лабса” жамоаси ҳурматга сазовор рақиб. Таркибида ёш ва тажрибали футболчилар бор экан.

- “Шердор”нинг бу йилги мақсад ва вазифалари нималардан иборат?

- Энг асосий вазифамиз самарқандлик ёш футболчиларни тарбиялаб, уларга имконият бериб, футболчиларни янги даражага олиб чиқиш ҳамда имкон қадар Суперлига баҳсларига йўлланма олишдир. Буни қанчалик амалга оширишимизни вақт кўрсатади. Клубимиз раҳбарияти биздан келажакда барқарор, ҳар йили яхши футболчиларни етказиб берадиган жамоа яратишимиз талабини қўйган. Кубокда бўлгани каби, Про-Лига ўйинларига ҳам маҳаллий футболчиларимиз билан курашиб, мухлисларни хурсанд этишга бел боғлаганмиз.


Усмон Ибодов ёзиб олди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика