UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40АПЛнинг сўнгги ўрнидаги жамоани мағлуб этолмаган Аморим нималар деди?  1 10:06Европанинг ТОП клубларига "Ал Ҳилол" футболчиси кeрак  0 09:38Роналду кечаги учрашувдан сўнг қисқа фикр билдирди  2 09:10Келаси мавсум Суперлига икки жамоасининг фарм клуби Пролигада иштирок этиши мумкин  3 08:42"Бухоро" директори ўз лавозимида қолади  3 08:19"Сурхон" уч нафар футболчи билан хайрлашди  5 03:20АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади  38 02:40АПЛ. ​"Челси" "Борнмут" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" ва "Эвертон" ғалаба қайд этишди  5 00:56Саудия Арабистони. "Ал Насср" мавсумда илк бор очко йўқотди. Роналду 957-голини урди  6 00:29Ўзбекистон U-21 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Қатар U-23 термасига ютқазди  8 00:14Ироқ. "Аманат" Бахтиёр Қосимовнинг дубли эвазига "Ал Шорта"ни мағлубиятга учратди  1 23:29"Ман Сити"га ўтаётган Семеньонинг трансфер суммаси ва маоши маълум  2 22:40"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишни истамади  0 22:15Куртуа "Реал"нинг декабр ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:42Деклан Райс жароҳат сабаб "Астон Вилла"га қарши ўйнамайди  6

Бахтиёр Сатторов: «Шердор» «Хоразм»ни кучли иштиёқ эвазига мағлуб этди» Янгиликлар

Бахтиёр Сатторов: «Шердор» «Хоразм»ни кучли иштиёқ эвазига мағлуб этди»

Ўзбекистон Кубоги 1/16 финал доирасидаги “Шердор” – “Хоразм” (3:2) учрашувидан кейин «Шердор» бош мураббийи Бахтиёр Сатторов ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Нимчорак финалга чиққанимиздан жуда хурсандмиз. “Хоразм” клуби анча тажрибали жамоа саналади. Таркиби ва мураббийлари Олий Лигада тажриба тўплаган. Бизнинг “Шердор” жамоамиз эса ёш бўлишига қарамай, баҳсда фақат ғалабани кўзлагандик. Йигитларга раҳмат, иккинчи бўлимда учта гол уришга эришдик. Аммо ўйиннинг сўнгги 10 дақиқалигида ғалабага эришдик деб ҳисоблашди чоғи, бемалол тўп сурганлигимиз учун иккита тўп ўтказиб юбордик. “Хоразм” билан ўйин жуда кўп камчиликларимизни кўрсатди, улар устидан ишлашда давом этамиз. Энг асосийси томошабоп баҳсда муҳим ғалабага эришиб, кубокда нимчорак финал босқичига чиқа олганимиздан жуда хурсандмиз.

- Иккинчи бўлимда Фахриддин Алимовнинг майдонга туширилиши ўйин тизгинини ўзгартириб юборди. “Дубл”ини расмийлаштирган бу футболчи сизда “яширин қурол”миди ёки мажбурий ўзгаришмиди?


- Очиғини айтсам, Фахриддин “яширин қурол” эмас, мажбурий ўзгариш эди. Бунақа ёмғирли об-ҳавода иккинчи бўлимда тезлиги яхши бўлган янги кучни майдонга туширишимиз шарт эди. 18 ёшли Фахриддин ҳали умрида биринчи бор бундай катта баҳсда, муҳитда майдонга тушди. Яхши тезлиги эвазига иккита голи билан ғалабага катта ҳисса қўшди. Бугун унинг куни экан, ўз сўзини айта олди. Ёмғирли об-ҳавода ҳақиқий футбол атмосфераси юзага келди, мухлислар ҳам 5 та гол кўриб, чиройли футбол гувоҳи бўлишди. Ғалаба билан самарқандлик мухлисларни табриклаймиз.

- Ўтган учта ўйинда ҳам «Шердор» “валидолли ўйин намойиш этди – «Лабса» билан 1:1 ва пенальтилар серияси 7:6, «Нурафшон» билан 2:3, «Хоразм» билан эса 3:2. Томошабоп ўйиндан сиз мураббий сифатида қониқаяпсизми?


- Чинданам, ҳар ўйинимиз ҳужумлар ва голларга бой ўтмоқда. Рақибни кучли иштиёқ эвазига мағлуб этдик. Таркибимиз ёш, жамоамиз ҳали янги босқичга чиққанлигини ҳис қилолмаяпти. Шу боис кўп куч сарфлаб ҳужумкорликка зўр бераяпмиз, ҳимояланаяпмиз, аммо натижамиз барқарор бўлмаяпти. Шу боис, асосан иштиёқ, майдондаги “жанг”, кескин курашлар эвазига ғалаба қозонаяпмиз. Аммо ўйинни ўз вақтида назорат қилишни ҳам билишимиз керак. Ўйлайманки, Про-Лига 5-турларидан кейин жамоамизнинг ўйини барқарорлашади. Жамоа иштиёқидан қониқаяпман, аммо ҳали ўйинимиздан эмас. Ҳали кўп ишлашимиз керак. Таркибимизни Самарқанднинг барча туманларидан келган футболчилар билан шакллантирганмиз. Бундай ўйинлар билан секин-аста тажриба йиғилади. Бизни қўллаб-қувватлаётган мухлисларга миннатдорчилик билдириб қоламан.

Усмон ИБОДОВ ёзиб олди.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика