Бахтиёр Сатторов: "Локомотив"га қарши ўйнаш йигитлар учун жуда қизиқ бўлди"

Mirjalol Normatov
30 май 2018
Ўзбекистон Кубоги 1/8 финали доирасида "Локомотив" - "Шердор" (7:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин меҳмонлар устози Бахтиёр Сатторов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Амалдаги чемпионни ғалаба билан табриклайман. Учрашувдан олдин йигитларда чарчоқ аломати сезилди. Қилган меҳнатларимизни кўрсата олдик. Учрашувда асосан 1999, 2000 йилда туғилган футболчилар ҳаракат қилишди. Улар учун терма жамоа, машҳур футболчиларга қарши ўйнаш қизиқ бўлди.

Санжарбек бизнинг тўпурар ҳисобланади. Уни майдонга туширмаганим сабаби, у жисмоний ҳолати яхши эмасди. Шунинг учун ҳам унга дам бердик. Уни чемпионатга сақлаб қолдик.

Бизда фақатгина битта тажрибали футболчи бор. Қолганлар эса жуда ёш. Уларнинг психологияси ҳар доим ҳам барқарор эмас. Ҳозирда биз шунинг устида ишлаяпмиз. Насиб қилса, иккинчи даврада барқарор бўламиз.

Ғолибжон Сарибоев: "Йигитларга раҳмат айтаман. Биз ёшлар баҳс давомида тажрибасизликка йўл қўйдик. Аммо биз ўзимиз учун керакли тажриба мактабига эга бўлдик"


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia