

- "Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, бугун жамоамиз йигитлари яхши ўйнашди. 3 та тўп фарқи билан олдинда бораётгандик, лекин охирги дақиқаларда тез голлар ўтказиб юбордик. Рақиб 5 дақиқа ичида дарвозамизга 3 та тўп киритди. Захирадан майдонга туширилган ёш футболчиларимиз тезлик билан ўйинга киришиб кета олишмади.
"Бухоро"га ғалаба учун келгандик, лекин ўхшамади. Тўғриси 3 та тўп фарқи билан олдинда боришимиз кутилмаган бўлди. Ғалабани қўлдан чиқардик, нима ҳам деймиз, бугун 1 очко бўлса ҳам олдик. Йигитларга яна бир бор раҳмат айтаман" - дейди "Оқ-тепа" мураббийи.



