UZ

Сўнгги янгиликлар

23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  21 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  15 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  372 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  20 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  35 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  9 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  28 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  407 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8

Бахтиёр Ашурматов: "Қанақа фэйр-плей? Майдон шифохонага айланиб кетди" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Қанақа фэйр-плей? Майдон шифохонага айланиб кетди"

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Андижон" (1:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдирди.





"Жуда асабий баҳс бўлди. Ўйинга баҳо берсак, энг бўш ўйинларимиздан бири бўлди дейиш мумкин. Тўғри, кўп яккакурашларга киришилди, йигитлар охиригача курашишди, аммо вазиятлар яратиш бўйича оқсадик. Мухлисларга маъқул келадиган ўйин кўрсатолмадик. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлови орқали сўнгги сонияларгача курашдик. Худога шукрки, ҳеч бўлмаса дурангга эришдик. Агар биз бугун мағлубиятга учраганимизда, ортиқча гап-сўзлар кўпайиши мумкин эди. Шу боис натижадан мамнунман. Ғалаба қозониш йўлида 2 та ҳужумчи билан ўйнадик. Таркиб бўйича адашдик дейишим қийин. Биринчи таймда катта устунликка эга бўлдик, аммо вазиятлардан фойдалана билмадик. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин катта таваккалга қўл урдик, чунки 4 та ҳужумчи билан ўйнадик. "Андижон" иккинчи голни уриб кетиши ҳам мумкин эди. 

Аваз Маматхўжаевда охирги вақтларда ўйин амалиёти камлиги туфайли ўринбосарлар таркибида ўйнашига рози бўлдик. Лекин афсуски, қизил карточка олиб, майдондан четлатилди. Шунинг учун ўтган ўйинда кўринмади, бугунги ўйинга эса тайёр эмасди. Мурод Холмуҳаммедовга келсак, унинг йўқлиги биз учун катта йўқотиш. Унинг ўрнини тўлдиролмаяпмиз. Қайтишини интизорлик билан кутяпмиз  Лукич стабил ўйин намойиш қилолмаяпти. Ўйлайманки, Холмуҳаммедов кейинги ўйинларга қайтади.

Тўп назорати бўйича устунлик қилдик, бунга 100% аминман. "Андижон" қарши ҳужумга ўтишга уринди, лекин барибир нисбатан биз устун эдик, айниқса, биринчи таймда. Умуман, биринчи рақамли жамоа сифатида ўйнадик.

Ҳакамлар вазифаларини яхши удаллашди. Мен уларнинг қарорига эътироз билдирганимга сабаб икки марта рақиб ўйин қоидасини бузганда, тўп бизда сақланиб қолганди ва ҳужумга ўтаётгандик, улар эса ўйинни тўхтатишди. Жарима зарбасини тўпни ортга қайтариб, қайтадан амалга оширишга мажбур бўлдик. 

Қанақа фэйр-плей? Майдон шифохонага айланиб кетди. Битта эмас, тўртталаб футболчи майдонда ётиб олди. Суҳроб Бердиев тепган тўпидан кейин зарба унчалик кучли чиқмади, лекин бошига тўп теккан рақиб футболчиси уч дақиқа ётибди. Афсуски, бу Ўзбекистон футболининг бир қисмига, ғалаба қозонишнинг бир услубига айланиб қолди. Бу яхши эмас. Ростан ҳам бирор ўйинчига тиббий ёрдам зарур бўлса, фэйр-плейга амал қилинади, бироқ бунақа вазиятларда эмас. 

Уч очко ишлашни мақсад қилгандик, аммо нурсиз ўйинимизни инобатга олсак, бир очкодан хурсандмиз. Мухлисларга ҳам раҳмат. Улар бизни олқишлар остида кузатиб қўйишди", – деди қўқонликлар устози.

Рейтинг: -36   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика