UZ

Сўнгги янгиликлар

10:44Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади  0 10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  2 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  2 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  3 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  5 07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  11 07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  8 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  20 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дунёни асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  11 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  8 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  47 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1

Бахтиёр Ашурматов: "Қанақа фэйр-плей? Майдон шифохонага айланиб кетди" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Қанақа фэйр-плей? Майдон шифохонага айланиб кетди"

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Андижон" (1:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдирди.





"Жуда асабий баҳс бўлди. Ўйинга баҳо берсак, энг бўш ўйинларимиздан бири бўлди дейиш мумкин. Тўғри, кўп яккакурашларга киришилди, йигитлар охиригача курашишди, аммо вазиятлар яратиш бўйича оқсадик. Мухлисларга маъқул келадиган ўйин кўрсатолмадик. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлови орқали сўнгги сонияларгача курашдик. Худога шукрки, ҳеч бўлмаса дурангга эришдик. Агар биз бугун мағлубиятга учраганимизда, ортиқча гап-сўзлар кўпайиши мумкин эди. Шу боис натижадан мамнунман. Ғалаба қозониш йўлида 2 та ҳужумчи билан ўйнадик. Таркиб бўйича адашдик дейишим қийин. Биринчи таймда катта устунликка эга бўлдик, аммо вазиятлардан фойдалана билмадик. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин катта таваккалга қўл урдик, чунки 4 та ҳужумчи билан ўйнадик. "Андижон" иккинчи голни уриб кетиши ҳам мумкин эди. 

Аваз Маматхўжаевда охирги вақтларда ўйин амалиёти камлиги туфайли ўринбосарлар таркибида ўйнашига рози бўлдик. Лекин афсуски, қизил карточка олиб, майдондан четлатилди. Шунинг учун ўтган ўйинда кўринмади, бугунги ўйинга эса тайёр эмасди. Мурод Холмуҳаммедовга келсак, унинг йўқлиги биз учун катта йўқотиш. Унинг ўрнини тўлдиролмаяпмиз. Қайтишини интизорлик билан кутяпмиз  Лукич стабил ўйин намойиш қилолмаяпти. Ўйлайманки, Холмуҳаммедов кейинги ўйинларга қайтади.

Тўп назорати бўйича устунлик қилдик, бунга 100% аминман. "Андижон" қарши ҳужумга ўтишга уринди, лекин барибир нисбатан биз устун эдик, айниқса, биринчи таймда. Умуман, биринчи рақамли жамоа сифатида ўйнадик.

Ҳакамлар вазифаларини яхши удаллашди. Мен уларнинг қарорига эътироз билдирганимга сабаб икки марта рақиб ўйин қоидасини бузганда, тўп бизда сақланиб қолганди ва ҳужумга ўтаётгандик, улар эса ўйинни тўхтатишди. Жарима зарбасини тўпни ортга қайтариб, қайтадан амалга оширишга мажбур бўлдик. 

Қанақа фэйр-плей? Майдон шифохонага айланиб кетди. Битта эмас, тўртталаб футболчи майдонда ётиб олди. Суҳроб Бердиев тепган тўпидан кейин зарба унчалик кучли чиқмади, лекин бошига тўп теккан рақиб футболчиси уч дақиқа ётибди. Афсуски, бу Ўзбекистон футболининг бир қисмига, ғалаба қозонишнинг бир услубига айланиб қолди. Бу яхши эмас. Ростан ҳам бирор ўйинчига тиббий ёрдам зарур бўлса, фэйр-плейга амал қилинади, бироқ бунақа вазиятларда эмас. 

Уч очко ишлашни мақсад қилгандик, аммо нурсиз ўйинимизни инобатга олсак, бир очкодан хурсандмиз. Мухлисларга ҳам раҳмат. Улар бизни олқишлар остида кузатиб қўйишди", – деди қўқонликлар устози.

Рейтинг: -36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика