UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  2 14:53Суперлига. "Олимпик" - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  0 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  12 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  1 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  22 13:16Родри Пеп ва Симеоне ўртасидаги фарқни айтди  5 12:11"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти  1 11:39Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил"  18 10:54Аморимнинг МЮдаги илк трансфери бразилиялик футболчи бўлиши мумкин  1 10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  6 09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  1 09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  7 08:45Аморим «Манчестер Юнайтед»да нималарни ўзгартириш кераклигини айтди  3 08:18Sofascore. «Ал Ваҳда» дуранг ўйнади. Ҳожимат Эркиновнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3

Бахтиёр Ашурматов: «Навбаҳор»ни совринли ўринлар учун курашадиган жамоа бўлишини хоҳлайман» Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: «Навбаҳор»ни совринли ўринлар учун курашадиган жамоа бўлишини хоҳлайман»

Барчамизга маълумки Австралияда ўтказилган Осиё кубоги-2015 баҳсларида терма жамоамиз мураббийлари орасида «Навбаҳор» жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ҳам бор эди.
Терма жамоа билан Тошкентга қайтган Ашурматов дарҳол «Навбаҳор» билан бирга янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборди. Мухбиримиз мураббий билан мулоқот қилиб айрим фикрлари билан қизиқди.

- Суҳбатимизни Австралияда бўлиб ўтган Осиё кубогидан олган таассуротларингизни билишдан бошласак.
- Австралияга Қосимов бошчилигида юқори мақсадларни кўзлаган ҳолда боргандик. Футболда омадни катта аҳамиятга эга эканлиги яна бир бор ўз тасдиғини топди. Жанубий Корея билан бўлган ўйинда футболчиларимиз борларини бериб, фидойилик намойиш этган ҳолда ўйнашди. Яратилган вазиятлардан фойдаланмаслик ўйинда ким олдин гол урса ўшанинг имкониятларини ортиб кетишини таъминлади.



Оддий вазиятда кутилмаган хато дарвозамизни ишғол этилиши билан якунланди. Табиийки жамоамиз кўпчилик бўлиб ҳужумга ташланди ва қарши ҳужумдаги иккинчи бор ўтказилган тўп ўйин тақдирини ҳал қилди. Австралия мамлакати чиройли табиати, тозалиги билан менга манзур бўлди. Қанча давлатларда бўлган бўлсам, ҳар бирини ўзига хос зўр қурилиши ва бошқа жиҳатлари бўлмасин тўғриси Ўзбекистонимизга етмайди. Қаерда бўлмайин тезроқ юртимизга қайтишни истаб тураман. Шундай юртнинг фарзанди бўлганимдан фахрланаман ва Худога шукроналар келтираман.

- Бош мураббийимиз Миржалол Қосимовга хорижлик мутахассис ёрдам бериши ҳақидаги фикрларга муносабатингиз қандай?

- Бу борада Миржалол Қўшоқивичнинг ўзидан суралганида мақсадга мувофиқ бўлар эди. Агарда раҳбарларимиз шуни лозим топишиб, шундай мутахассис жалб этилса ва бу терма жамоамиз ўйинини кучайтириб, натижаларни яхши бўлишига ёрдам берса мен бундан фақат хурсанд бўламан. Федерациямиз раҳбарлари терма жамоамиз бош мураббийига ёрдамчи вазифасини ишониб топширишганидан фахрланаман. Юрт шаъни учун бор имконимни бериб курашаман.

- «Навбаҳор» жамоаси йўқлигингизда 2015 йилги мавсумга тайёргарликни биринчи босқичини тугатиб иккинчи босқични ҳам яримлатиб қўйди. Сизни жамоа ўйинчиларининг ҳозирги ҳолати қониқтирдими?
- Терма жамоада бўлишим «Навбаҳор»ни мавсумга тайёргарлик кўришига халақит бермаслиги учун ёрдамчиларим билан ҳар кунлик жараённи муҳокамасини қилиб аниқ режалар тузиб иш ташкил этгандик. Ёрдамчиларим ва футболчилар билан алоҳида гаплашиб машғулотларни икир-чикиригача келишиб иш ташкил этдик. Шунинг учун ортиқча юкламалар ёки беҳуда югуришлар бўлмади. Машғулотлар жараёнини тўлиқ назорат қилиб турдим. Йигитлар ҳам бунга жавобан ҳар бир машқ ва топшириқларга масъулият билан ёндошиб меҳнат қилишганлиги сезилиб турибди. Ўйланманки бу қилган меҳнатлар мавсум давомида ўз самарасини беради.



- Жамоани ўтган йилдаги ўзаги сақлаб қолинди. Бу яхши албатта, аммо, кетган ўйинчиларнинг ўрнини босиш учун жамоага қабул қилинганлар оз эмасми?

- Жуда ўринли савол. Жамоанинг ўзаги сақлаб қолинди. Аммо, бу иш осонликча бўлмади. Терма жамоа билан БААдаги йиғин давомида ҳам ҳар куни мураббий ва футболчилар билан алоқалашиб турдим. Асосий мақсадимиз ҳеч кимни алдамаган ҳолда ихтиёрий равишда биз билан ишлаш истагидаги ўйинчилар билан яхлит жамоа тузиш ва совринли ўринлар учун курашиш. 2014 йилги мавсумни бирга ўтказган ўйинчиларимизнинг кўпчилигига бошқа жамоалардан манфаатлироқ таклифлар тушган бўлсада, йигитларимизга раҳмат, улар «Навбаҳор»да қолишни афзал билишди. Шукрки ҳозирда ўйинчилардан қарздорлик бартараф этилган.

Жамоани қўлловчи мухлисларга эса гап йўқ. Айрим ўйинчилар уларнинг ёқимтойига айланишган. Бу йил жамоани ўтган йилдагидан ҳам кучлироқ бўлишига қилинаётган ҳаракатларни ўйинчиларимиз жуда яхши ҳис этиб туришибди. Шу сабаблар натижасида жамоа ўзагини сақлаб қолишга эришдик. Бу хусусда яна бир нарсани айтмоқчи эдим. «Навбаҳор»да аввалги йилларда 10-12 нафар футболчиларни жалб қилиш анъана тусига кириб қолганди. Мухлисларимизга шуни айтмоқчи эдимки, биз энди янги ўйинчи олишда сонга эмас сифатга эътибор қаратмоқчимиз. «Ашурматов нега ўйинчи оламаяпти», деб хавотирга тушмай, бироз сабрли бўлинглар. Бу билан бошқа ўйинчи олмайман демоқчи эмасман. Селекция ишларини бир дақиқа бўлса ҳам тўхтатмаймиз. Жамоа ихтиёрида мавжуд икки нафар дарвозабонимиз ёмон даражадаги ўйинчилар эмас, лекин, биринчи даврадаги бир-иккита хато Денчевни олиб келишимизга сабаб бўлганди. Айни пайтда ҳам рақобатни кучайтириш мақсадида янги дарвозабон, ярим ҳимоямизни кучайтириш учун бир-икки нафар ўйинчи, ҳужумчи қидиряпмиз.

Австралиядан қайтганимдан сўнг бу жараён янада кучайди. Юзма-юз гаплашган бошқа экан. Айрим телефон орқали гаплашилган ўйинчиларни келишувлари амалга ошмай қолди. Жаҳонгир Меҳмоновни қайтармоқчи эдик. Молиявий сабаблар бунга тўсқинлик қилди. Шукурали Пўлатов эса фарғоналик бўлгани учун «Нефтчи» вариантини танлади. Сардор Қобулжоновни таркибимизда кўришни истагандик у «Локомотив»ни танланди. Мен буларни мухлисларимиз билиб қўйишлари учун айтаяпман холос. Ҳали бир ярим ой тайёргарлик жараёни бор бу вақт жамоани шакллантириш учун етарли бўлади деб ўйлайман. Мухлисларимиздан сабрлироқ бўлиб жараённи кузатиб боришларини сўраб қоламан.



- Ҳозирги пайтда жамоага таркибига янги қўшилган Лепосавични бевосита кузатишга улгурдингизми?
- Ушбу ўйинчини таклиф этишганда Лепосавич иштирокидаги ўйинлар тасвири туширилган диск тақдим этилганди. Тасвирни кўриб чиқиб,  амалда бу ўйинчидан кучлироқ ўйинни кутгандим. Лепосавич ҳали ҳам назоратимизда турибди. Легионер маҳаллий ўйинчидан кучли бўлиши керак. Ўтган йилги легионерларимиз ёмон ўйнашмаган бўлсада, мутахассис сифатида уларнинг ўйинидан қониқмадим. Шунинг учун Денчев йиғинга чақирилмади. Шу позицияга мос ўйинчини топиш борасида иш олиб бориляпти.

- «Навбаҳор» мураббийлар штабида ёшлар билан ишлаётган мутахассисларни алмаштирилишига нима сабаб бўлди? Бу борада яна ўзгаришлар рўй бериши мумкинми?
- Юқорида айтганимдек мақсадимиз «Навбаҳор»ни совринли ўринлар учун курашадиган жамоага айлантириш. Биз шунга лойиқ иш қилишимиз керак. Ўтган йилги ёшларга бошчилик қилган Тоҳир Мадраҳимов ёмон мураббий эмас. Лекин, «Навбаҳор» ёшларининг натижаси қониқарсиз бўлди. Клуб раҳбарияти кенгашиб мураббийларни алмаштириш лозим топилди. Асосий таркиб мураббийлари қаторига селекция ишлари билан шуғулланувчи мутахассис олсак ёмон бўлмасди. Бу масалани раҳбарият билан бамаслаҳат ечамиз деган умиддаман. Ёшлар таркиби билан шуғулланувчи мураббийлар қаторига яна бирорта мутахассис олишимиз ҳам мумкин.



- Ҳар йили жамоалар ўз олдиига вазифаларни белгилаб олишади. «Навбаҳор»га 2015 йилда қандай вазифа қўйилди?

- Мутахассис сифатида олдига юқори вазифалар белгилаган жамоада ишлашни ёки шундай вазифаларни бажара оладиган жамоа тузишни истайман. Ҳозирда ҳам «Навбаҳор»ни меддаллар учун курашишини хоҳлайман. Бу ишларни амалга ошириш учун эса мустаҳкам, барқарор бюджетга эга эга бўлган асос керак. «Навбаҳор»ни 2015 йилги бюджети ҳали тасдиқланмади. Тез кунларда бу иш тақдирига ҳам ойдинлик киритилиши керак. Характеримдан келиб чиқиб шуни хоҳлардимки, вазифалар ва шароитлар мутаносиблигини таъминлаб ҳар бир жабҳада аниқлик билан «Сенга мана бу бюджет, вазифа 3 ёки 4-ўринни олиш, бажара олмасангиз сизга нисбатан чора кўрилади», дейилса яхши бўлар эди. Бор кучим билан ишлардим.

Бу борада шуни эътироф этмоқчи эдимки, вилоят ҳокимлиги Тошкентдаги ҳомийларимиз бизни яхши қўллаб 2015 йил бюджетини белгилаб бериш арафасида туришибди. Баъзи жамоалардан трансфер борасида бир оз кечиккан бўлсакда ҳали вақтимиз ҳам, имкониятимиз ҳам бор. Бу йил ўтган йилгига нисбатан кучлироқ жамоа тузамиз деб айта оламан. Аммо, жамоани «Пахтакор», «Локомотив», «Бунёдкор», «Насаф» жамоалари сингари ўз базаси, автобуси бўлмай туриб медаллар учун курашамиз десам, мухлислармизни алдаган ёки уларнинг ҳурматини жойига қўймаган бўламан. Бюджет тақозо этадиган легионерларни таклиф этишга мажбурмиз. Хуллас, ишлашдан қочмайман. Менга нисбатан «Навбаҳор» мухлисларининг катта ишончи ва меҳри бошқа жамоага ўтишга бўлган барча таклифларни рад этишимга сабаб бўлди. Барча мухлисларимиздан миннатдорман. Улар бизнинг таянчимиз ва уларни хурсанд этиш учун ишлашдан чарчамаймиз.



- Бахтиёр Сиз асли қўқонликсиз бир неча йиллик танаффусдан кейин «Қўқон-1912» жамоасини олий лигага чиқишини қандай қабул қилдингиз?
- Фахр билан айта оламанки ўзбек футболини бешиги бўлмиш Қўқон жамоасини олий лигага қайтиши, Фарғона, Андижон, Наманган вилоятларининг футболи ривожи албатта мамлакатимиз футболи савиясини юқорилашига хизмат қилади. Водий мухлислари ўзаро аҳил, дўст бўлишса айни муддао бўларди.

Манба: “Аср футболи” газетаси.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика