UZ

Сўнгги янгиликлар

00:40"Милан" Тавареш учун "Аталанта" билан курашади  0 00:11Мюллер: "Бразилия билан 2014 йилги баҳсда ўйинни бунчалик назорат қилолмаганмиз"  7 00:01ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Лион" 0:1 Танаффус! (матнли трансляция)   45 23:57Россия. Деян Ловрен гол урган баҳсда "Зенит" "Ростов"ни мағлуб этди  75 23:45РПЛ. Миранчукнинг голи "Локомотив"га ғалаба келтирди  3 23:28Ўзимизнинг карикатура. "Барса"ни Лиссабондан учириб юборишди"  5 23:14ЕЧЛ. "Ман Сити" — "Лион": Асосий таркиблар маълум!  9 23:11"Андижон" нигериялик футболчи билан хайрлашди  4 22:42Месси Поччеттино номзодини маъқуллайди, рўйхатда Аллегри ва Анри ҳам бор  24 22:14"Ман Сити" — "Лион". Сайтимиз ходимлари учрашув натижасини тахмин қилишди  26 21:30Расман: Эмре Белозоғлу футболчилик фаолиятини якунлади  12 20:50“Бавария” ЕЧЛда зафар қучса, “Барселона” “Ливерпуль”га 5 млн евро ўтказиб беради  29 20:45"Радио Мюллер"ни яна бутун Европа тинглайди  4 20:35L’Equipe нашри тарихда илк бор мураббийга 1 балл қўйди  11 20:25Olamsport: UFC 252 турнирининг тўлиқ карди, Хабиб Конорни Гэтжидан хавфлироқ деб ҳисоблайди ва бошқа хабарлар  0

Бахтиёр Ашурматов: "Насаф"га ўхшаган тезкор жамоа Ўзбекистонда йўқ" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Насаф"га ўхшаган тезкор жамоа Ўзбекистонда йўқ"

Coca Cola Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Насаф" (2:2) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдирди.




"Ҳис-ҳаяжонларга тўла, асабларни таранг қиладиган оғир ўйин бўлди. Рўзиқул ака Бердиев ажойиб тезкор ва агрессив жамоа тузган. Ўзбекистонда бунчалик тезкор футболчиларга эга жамоа йўқ. "Насаф" қарши ҳужумларда ажойиб ўйин кўрсатади. Уларни ўйинини ўрганиб чиқиб бугун иккита ҳужумчи билан эмас, битта ҳужумчи билан майдонга тушдик. Қайсидир вазиятларда бу ўзини оқлади. Йигитларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Икки бор ҳисобда орқада бораётиб мағлубиятдан қутулиб қолишди. Афсуски, охирги дақиқада ёш ҳужумчимиз Ҳамидулло Абдуҳамидов вазиятни қўлдан чиқарди. Умуман олганда тактик жиҳатдан яхши ўйин бўлди.

Бамба ўтган АГМК билан ўйинда заҳирадан тушиб ўйинимизни кучайтирган эди. Шунинг учун уни бошланғич таркибга киритган эдим. Якуба бугун ўз даражасидаги ўйинни кўрсата олмади. Айрим вазиятларда тўпни йўқотиб қўйди. Натижада "Насаф"ни қарши ҳужумларини қўйиб юбордик. Ўйинда дастлабки голни меҳмонлар киритгани учун режаларимизга ўзгартиришлар киритдик. Иккинчи бўлимда режамиз бўйича 15 дақиқалардан кейин Муззафаровни туширмоқчи эдик. Агар дуранг бўлиб турган вазиятда иккинчи ҳужумчини туширишни ўйлагандик. 

Бизда икки нафар тенг кучли дарвозабонлар бор. Уларни спорт формаларини бирдек ушлаб туриш учун ҳам ҳар иккаларига имконият тақдим қиляпмиз. Уларни имконияти тенг. Иккала дарвозабонга ўйин амалиёти беришга қарор қиляпмиз. 

Иван Йосович машғулотларда жароҳат олди. Шунинг учун унинг ўрнига бошқа футболчини майдонга туширдик. Ойбек Рустамовни ҳимояга қўйдик. У ҳимояда ҳам бемалол ўйнай олади. Марказий ҳимоя позициясида муаммо йўқ бизда. Акбаров, Ҳолмуҳаммедов, Ёқубовлар марказий ҳимояда ўйнай олади. 

Таркибимизда Раевац, Йосович каби гавдали футболчиларимиз бор. Шунингдек, жарима зарбалаларини мукаммал амалга оширадиган ижрочиларимиз етарли. Бобур Акбаров "Бунёдкор" билан ўйинда автагол урганди. Бугун мана голлари билан мухлислар олдида юзини ёруғ қилди",- дейди Бахтиёр Ашурматов. 

Рейтинг: +16   

Фикрлар

+3   
14 июл 23:06:59
QASHTEL
Дилшод Турсинов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ўйинни бергандан кейин мақтайсанда
Насаф уйинни сотиб оладиган комонда эмас
+2   
14 июл 23:18:01
Navbahor.
Қўқон майдонига хам қараб қўйса бўлар эеан томоша боб ўйин бўлди гап йоқ Ашурматов ўйинчилани рухлатириш бўича кучли мутахасис


+2   
14 июл 23:12:42
+998944458445
QASHTEL фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Насаф уйинни сотиб оладиган комонда эмас
Тугри! Сотмайди ва сотиб олмайди
+1   
14 июл 23:21:54
Дилшод Турсинов
QASHTEL фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Насаф уйинни сотиб оладиган комонда эмас
Уйинни сотиб олгани йўқ, просто ўйинни берди
+1   
14 июл 23:19:57
Jurayev0072
QASHTEL фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Насаф уйинни сотиб оладиган комонда эмас
Nasafdaga jamoa uyin sotib olmaydi.Nasafda har doim uz ishini ustalari ishlaydi.Ishning mevasi bu jamoa
+1   
14 июл 23:04:58
Kokand football city
Уйин огир утди
+1   
14 июл 22:48:00
Мелиев Жамшид
Бахтиёр ака хужумчилар Билан купрок ищлаш керак.... Пахтакор Билан уйинга Мухаммад анансни куйинг...Берлина уонига...бердиевни уйинни урганиб ёпиб куйишяпти.....болаларга молодец
   
15 июл 09:52:00
RS
Ашурматов яхши жамоа шакллантирган. Факат вазиятдан фойдаланишда футболчиларда бироз совукконлик етишмади. Куконга кейинги уйинларида омад (Насаф мухлиси).
   
15 июл 09:23:49
Шухрат Эргашев
Ашурматов энди Профессионал даражага чикиб бормокда. Куконга кейинги уйинларга омад. (Насаф мухлиси)
   
15 июл 00:02:08
Nasaf akadimya
?
   
14 июл 23:48:52
Davronbek Beshariq
Иккинчи таймда иккинчи ярми уйин кизикарли кечди. Навбатдаги уйинларда омад.
   
14 июл 23:24:08
Navbahor.
Олға водий жамоалари қачонгача пойтахт жамоалари кучли учлида юуради
   
14 июл 23:18:41
Jahongirmirzo
Gap yo ozod oka, konsert berishniham yertivorasizda
-1   
15 июл 08:54:47
Uzbekistonlik
Кашкадарёликлар хакикий мард экан. Гап йук. Бирортаси куконни, судяни, ёки поляни айбламабти. Хамма айб варатар ва зашитникларда деб гапиряпти. Бир иккита харомдан булган зебралар (шахарлик эшшаклар) тирнок ичидан кир кидириб, майдон у кукон бу деб ёмонлаб ётибти. Кукон билан уйнашмаларинг, бу кетишда куконликлар хохласа сенларни команданга кушиб Бир минутда сотволади. Хазиллашмаларинн зебралар. Олга водий
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг