UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10Лэмпард: “У “Челси”да тиббий кўрикдан ўтмоқда”  0 19:00Coca Cola Суперлига. “Бунёдкор” – АГМК 1:2 (Матнли трансляция)  18 18:57Coca Cola Суперлига. “Қизилқум” – "Машъал" (матнли трансляция)  4 18:55Диққат! championat.asia сайти танлов эълон қилади  0 18:47Карикатура: Ибрагимович шу ёшида ҳам "Милан" етакчиси  1 18:23"Атлетико"нинг яна бир футболчиси коронавирусга чалинди  0 18:00Азмун Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйинда иштирок этади  3 17:39Бартомеу яна саҳнада! У Суаресни "Атлетико"га ўтишини тўхтатиб қўйди. Уругвайлик ғазабда  17 17:14Вейналдум яна "Ливерпуль" билан шартномани узайтиришдан бош тортди  1 16:51Хитой Суперлигаси. Аҳмедов ҳаракат қилаётган "Тяньцзинь Тэда" 90+1 дақиқада гол ўтказиб, мағлубиятга учради  4 16:23Карикатура: Кепа "Челси"да қоладими?  4 16:00Olamsport: Собиқ UFC чемпионининг Дэна Уайтга жавоби, Порье шу йил Фергюсонга қарши жанг қилмоқчи  0 15:59Шота Арвеладзе: "Рақиб учун ғурур, биз учун эса финал ўйини бўлади"  46 15:51Йович "Айнтрахт"га қайтмоқчи. Унга Зидан билан муносабатлар ёқмаяпти  3 15:23Альваро Мората тиббий кўрикдан ўтди  9

Бахтиёр Ашурматов: "Катта трансферлар қилмаймиз ва жамоамиздаги йигитларга ишонишда давом этамиз" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Катта трансферлар қилмаймиз ва жамоамиздаги йигитларга ишонишда давом этамиз"

Трансферлар ойнаси вақтида Суперлиганинг барча жамоалари қайноқ ҳаридларни амалга оширишмоқда.

"Қўқон-1912" жамоаси ҳам ёзги трансферлар ойнасида бир нечта футболчиларни ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилгани тайин. Эшитишимизга қараганда клуб "Пахтакор" футболчилари Асадбек Собиржонов ва Жавоҳир Сиддиқовга қизиқиш билдирган. Бу қай даражада ҳақиқатга яқин? Бу борада жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовга юзландик.

"Ҳозирча трансферларда фаол эмасмиз. Жамоамиздан Отабек Ҳайдаров, Суҳроб Нуруллоев, Шодиёр Ҳожиматовлар кетишди. "Нефтчи"дан ижарага олинган Ҳожиматов биринчи даврада кам ўйин амалиётига эга бўлгани учун жамоасига қайтди. Биринчи даврани "Андижон"да ўтказган Ислом Абдуллаев жамоамизга қайтди. Лекин, "Андижон" клуби иккинчи даврада посбонимизни яна ижарага олмоқчи. Бу ерда иқтидорли дарвозабонни хоҳиш ва истагига қараймиз. Ислом жамоамизда қолса дарвозабонлар орасида рақобат кучаяди. Ким кучлироқ бўлса, ўша асосий таркибдан ўрин олади. 

Тўғри, трансферлар вақтида жамоамизга таклиф қилишни истаган футболчиларимиз бор. Лекин, катта трансферлар қилмаймиз ва жамоамиздаги йигитларга ишонишда давом этамиз. Ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз, турнир жадвалида яхши ўринларни олиш учун охиригача кураш олиб борамиз",- дейди Бахтиёр Ашурматов. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+2   
12 авг 10:09:56
Maykl Diamond
Ашурматов-Беғамов дуэли қандай якун топди? Биладиганлар борми
+1   
12 авг 11:51:36
Amakisi
Azizjon Mirxabibov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Буларни гапига одам ҳайрон қолади. Худди бир кучли легионерларни олиб келишни мўлжаллаган одамдай гапиради. Асли жуда борса Сербия ёки Черногориядан 3-4-лигасидаги футболчиларни олиб келишадию шовқини оламни олади.
ҲА! ЎЗИНИ КУЧЛИ СЎЗ УСТАСИ ДЕБ ЎЙЛАСА КЕРАК!
   
12 авг 11:50:38
Amakisi
Қанақа катта трансфер?! Трансфер сўзини ҳам ишлатиб бўмиди-ку, ўзи. Пул борми? Бу олифтаям гапиришни билади.
   
12 авг 11:04:44
Мелиев Жамшид
Трансфер ойнасида катта узгариш йук.....замендаги уйинчилар у бу камандага утяпти....кейингиси ёш катталар камандани узгартиришяпти....унака катта трансфер булгани йук........
   
12 авг 10:24:03
JALOLADDİN
Бахти ака хаммаси зўр босинг метан газни
   
12 авг 10:04:47
Azizjon Mirxabibov
Буларни гапига одам ҳайрон қолади. Худди бир кучли легионерларни олиб келишни мўлжаллаган одамдай гапиради. Асли жуда борса Сербия ёки Черногориядан 3-4-лигасидаги футболчиларни олиб келишадию шовқини оламни олади.
-1   
12 авг 10:32:35
Akbar Qirol
UFAga maslahatim Qozoqistonga oxwap UEFAga otip ketiw kere tamom vasalom
-1   
12 авг 10:32:25
Akbar Qirol
UFAga maslahatim Qozoqistonga oxwap UEFAga otip ketiw kere tamom vasalom
-1   
12 авг 10:32:13
Akbar Qirol
UFAga maslahatim Qozoqistonga oxwap UEFAga otip ketiw kere tamom vasalom
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика