UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  1 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Бахтиёр Ашурматов: “Жамоамизни нисбатан ёшартиришга ҳаракат қиляпмиз” Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: “Жамоамизни нисбатан ёшартиришга ҳаракат қиляпмиз”

“Ўзбекистон-U22” жамоасига қарши бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувидан сўнг , “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов интервью берди.

- Ўтган мавсумда жамоамиз ёмон иштирок этмади. Лекин мавсум сўнггидаги жароҳатлар , заҳира ўриндиғимизнинг торлиги бизни совринли ўринлардан бирини эгаллашимизга тўсқинлик қилди. Ўйлайманки биз бу йил ҳам рақобатбардош жамоа туза оламиз. Бу йўлда изланяпмиз. Жамоамизни нисбатан ёшартиришга ҳаракат қиляпмиз.

Бугунги Ўзбекистон олимпия терма жамоасига қарши ўйин биз учун жуда ҳам фойдали бўлди. Кўплаб ёш футболчиларни яна бир бор кўрикдан ўтказиб олдик. Ўринбосарлар таркибидан келган ёшларимиз ва жамоамизга янги таклиф қилинган ёш футболчилар бугунги ўйинлари билан мураббийлар штабида илиқ таассурот қолдиришди. Сардор Етовқўзиев, Жамшид Раҳматуллаев, Илҳом Ваҳобов каби футболчилар ўйиндан-ўйинга жамоамизга мослашиб боришмоқда. Ўйиннинг иккинчи бўлимида барибир ёш футболчиларимизда бироз тажриба камлиги билиниб қолди ва биз гол ўтказиб юбордик.

Жамоамиз таркибига кучли футболчилар қўшилишда давом этмоқда. Ярим ҳимоячилар Асадбек Собиржонов ва Якуба Бамба сафимизга келиб қўшилди. Бу футболчилар ўйинимизни кучайтиради деб ўйлайман.

Ҳозир ҳамма жамоалар мавсумга жиддий тайёргарлик кўришяпти. Лекин мени кўпроқ ўзимни жамоамнинг тайёргарлиги қизиқтиради. Биз мавсумга яхши тайёр бўлишимиз, ўтган мавсумдаги натижамиздан кам бўлмаган натижа учун курашишимиз лозим. Бу йўлда биз меҳнат қилишдан тўхтамаймиз. Мухлисларимизнинг эса жамоамизни қўллаб-қувватлаб туришлари ҳамда жамомизга ишонишлари биз учун жуда муҳим.  Улар бизни қўллаб туришса биз албатта ўтган йилдагидек жанговор футбол намойиш қиламиз. Шу ўринда барча мухлисларимизга соғлик ва ишларида омад тилайман - деди Бахтиёр Ашурматов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика