

"Бугунги ўйин дурангга мос бўлди. Йигитларга ҳеч қандай эътироз билдира олмайман, сабаби улар охиригача курашишди. Лекин "Бунёдкор" футболчилари учрашув сўнггида чиройли комбинация ташкил этиб ғалаба тўпини киритишди. Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради".
"Роббим Ҳасанов ва Алишер Маҳмудов жароҳат туфайли майдонга тушишмади. Бугун Бердимуродов анча танаффусдан сўнг яна асосий таркибда ўйнади. Барча йигитлар курашишди, аммо биз хоҳлаган режаларимиз амалга ошмади", - дейди Бахтиёр Ашурматов.
Шерзод Ҳамдамов ёзиб олди



