UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Бахтиёр Ашурматов: "Футболчиларимиз бугунги каби ўйнашса, юқори ўринлар учун кураша оламиз" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Футболчиларимиз бугунги каби ўйнашса, юқори ўринлар учун кураша оламиз"

Coca-Cola Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Металлург" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Авваломбор, Ўзбекистон халқини ва барча футбол мухлисларини Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан табриклайман. Ҳамиша мухлисларимиз соғ-саломат бўлишсин, биз уларни ғалабалар билан хурсанд этишда давом этайлик. Ўйиннинг шиддати ва футболчиларнинг якка курашлардаги ҳаракатлари боис бугунги ўйиндан мамнунман. Аввалги турларда бугунги каби шиддатли ўйинни кўрмагандик. Йигитларга раҳмат айтаман. Ҳимоя чизиғимиз вакиллари ва жамоа дарвозабони ҳаракатлари эвазига ғалабани сақлаб қола олдик.

- Биринчи бўлимда жамоангиз яхши ўйин кўрсатди, лекин иккинчи бўлимда ташаббус рақиб томонига ўтиб кетди. Буни қандай изохлайсиз?

- Тўғри айтдингиз, биринчи бўлимда сермаҳсуллик кўрсатдик, жанговор ўйин бўлди. Қувондиқ Рўзиевни энди мана асли ўйинига гувоҳ бўлдик. У укамдек йигит. Жавоҳир Сидиқов иккиси майдон марказини тўлалигича ушлаб беришди. Билолхон Тошмирзаев ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди. Футболчиларимиз бугунги каби ўйин намойиш этишса, биз бемалол юқори ўринлар учун кураша оламиз. 

- Мурод Холмуҳаммедовнинг жароҳати қанчалик жиддий? Кубок учрашувларидаги мақсадлар ҳақида айтиб ўтсангиз?

- Мурод Холмуҳаммедовда аввалдан жароҳат бор эди. Шундай бўлса ҳам у жамоага ёрдам бериш учун майдонга тушди. Унинг соғлиги биз учун муҳим. Унинг қарори учун олқишлайман. Шифокорлар кўригидан сўнг ҳаммаси маълум бўлади. 

Кубок ўйинлари ҳақида ўтган йилги натижаларимиз бизга ҳам ёқмаган. Биз бу ўйинларда охиригача курашамиз. Кейинги босқич ҳақида жиддий ўйлаймиз. Мақсадимиз - камида финалгача бориш.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика