UZ

Сўнгги янгиликлар

14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  9 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  5 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  8 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  2 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  6 11:35Арне Слот "Ливерпуль"нинг асосий мақсадини айтди  0 11:15Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?  3 10:50Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз"   7 10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  18 09:50Флик: “Ламин Ямал ҳозир ҳайратланарли даражада ўсиш кўрсатяпти”  0 09:25Шевченко: “Энг муҳими — плей-оффдан ўтиб, ЖЧ–2026 йўлланмасига эга чиқиш”  3 08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  5

Бахтиёр Ашурматов: "Бугун футболчиларимга эътироз билдира олмайман. Чунки..." Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Бугун футболчиларимга эътироз билдира олмайман. Чунки..."

Суперлига 23-турдан ўрин олган "Пахтакор"-"Қўқон-1912" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов фикрларини билдириб ўтди.




"Пахтакор"ни бу йилги мавсумдаги ҳақли чемпионлиги билан табриклайман. Улар мавсум давомида бошқа жамоалардан кучли эканлигини ўз ўйинлари билан исботлашди. Чемпионликни катта меҳнат эвазига ва ҳаққоний тарзда қўлга киритди. Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам,  "Пахтакор"га қарши бундай вазиятлар ярата туриб фойдалана олмаслик, ўз дарвозамиз олдидаги хатолар панд берди. Рақиб бундай хатоларни кечирмайди. Вазиятлардан тўғри фойдаланиш ва ҳимояда хато қилмасликни ўйиндан олдин ҳам айтиб ўтган эдим. Минг афсуски, ҳимояда хато қилдик ва вазиятлардан фойдалана олмадик. Бундай вазиятлардан фойдалана олмаслик ва хатолар билан  "Пахтакор"ни ютиб бўлмайди", – дейди Бахтиёр Ашурматов.

- Таъкидлаганингиздек, иккита голни ҳам ҳимоячилар ўзига ўзи олиб келди. Филип Раевац, Қувондиқ Рўзиев, Муҳаммаданас Ҳасановда  яққол голли вазиятлар бўлди...

- Вазиятлар яратишда устунлик қилган бўлсак-да, рақиб 2-1 ҳисобида ғалаба қозонгани – бу футболчиларнинг квалификацияси юқорилиги билан боғлиқ. Улар яримта вазиятдан фойдаланиб, гол уришяпти. Бизда эса тескариси кузатилди. Футболчилар шошиб қолди. Балки ҳимояда хатога йўл қўйишимиз сабаби футболчилар хаёлида  "Пахтакор" кучли жамоа", деган нарса сақланиб қолинганидир. Аниқ сабабини билмайман. Факт шуки, вазиятлардан фойдалана олмадик.

- Жамоани олдинда "Локомотив" билан ўйин ва иккита водий дербиси кутмоқда. Бу ўйинларга тайёргарлик жараёнида нималарга эътибор қаратмоқчисиз?

- Ўйиндан олдин йигитларга ҳам айтиб ўтган эдим, чемпионат биз учун энди бошланаётгандек. Футболчилар бутун мавсумда қилган меҳнатларини қадрига етишади деб ўйлайман. Қўқон тарихида бундай натижа қайд этилмаган. Кучли тайёргарлик эвазига олдиндаги ўйинларда ғалаба қозонишимиз мумкин. "Локомотив" билан ҳам қийин ўйин бўлади. Боиси, бу жамоа охирги пайтларда яхши ўйин кўрсатмоқда. 

- Жамоа мағлуб бўлган ёки дуранг ўйнаган ўйинларда кеч уйғонмоқда... 

- Бизда бундай ўйинлар кўп бўляпти. 0-1 ҳисобида ортда бораётиб, якунда гол урган пайтларимиз бўлди. "Бухоро" билан баҳсда олдинда бораётиб ,охирги сонияларда гол ўтказиб юбордик. "Қизилқум" билан беллашувда 1-0 ҳисобида олдинда бораётиб, ўз дарвозамиздан 2 та тўп олиб чиқдик. Бугун йигитларга эътироз билдира олмайман. Чунки улар охиригача курашишди. Ҳеч бўлмаса дуранг натижа қўлга киритишимиз керак эди. Йигитлар ҳар бир ўйинда бошидан охиригача курашишмоқда. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика