UZ

Сўнгги янгиликлар

02:50А Серия. "Милан" "Фиорентина" билан, "Интер" "Наполи" билан дуранг ўйнади, "Лацио" эса меҳмонда "Верона"дан устун келди  0 02:05"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди  216 23:58Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Вольфсбург"га 8 та гол урди  4 23:34Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" турнирни тарк этди  33 23:10“Навбаҳор” ўз сафига грузиялик футболчини қўшиб олди, у бунга қадар ҳам Ўзбекистонда ўйнаган  5 22:12Перес: "Жонажон Жиддага қайтдик"  5 21:13Лапорта: "Саудия Арабистони жаҳон футболининг марказига айланмоқда"  3 21:02Эшитдик-да! Бобир Абдихолиқов “Насаф”га қайтмоқда  14 20:55Англия кубоги. "Арсенал" "Портсмут"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Мартинеллидан хет-трик  4 19:41"Реал" янги шартнома бўйича Emirates’дан йилига 100 млн олиши мумкин. Клуб Adidas ва HP’ни ҳисобга олган ҳолда футболкада 300 миллион ҳомийга эга бўлишни хоҳлайди  1 18:35"Ал Иттиҳод" 38 ёшли Бенземага 2028 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилди  2 17:36"Барса”, ПСЖ, "Интер”, "Юве”, "Монако" ва "Порту" клублари россиялик футболчига қизиқмоқда  2 16:58Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" стадионини кўздан кечирди  14 16:01Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади  79 15:42Хулиан Альварес АПЛга қайтиши мумкин  3

Бахтиёр Ашурматов: “Айни пайтда чиройли ўйиндан кўра натижа муҳимроқ” Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: “Айни пайтда чиройли ўйиндан кўра натижа муҳимроқ”

“Андижон” – “Нефтчи” (2:1) учрашувидан сўнг “бургутлар” устози Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун бизни қўллаб турган мухлисларга катта раҳмат айтмоқчиман. Тан олиш керак бугун ўйинимиз чиқмади, лекин айнан мухлисларнинг қўллаб қувватлаши туфайли йигитлар охиригача курашишди ва ғалабага эришдик. Андижон халқини ва клуб раҳбариятини бугунги ғалаба билан табриклайман. Бугунги ғалабанинг асосий омили мухлисларимиз бўлишди. Бу футболчиларга қўшимча куч бағишлади. "Нефтчи" жамоаси ўзидан яхши таассурот қолдирди. Улар ҳимояда ўйнаб қарши ҳужумга ўтишларини билардик. Иродали ғалабага эриша олдик. Ҳамжиҳатлик эвазига 3 очко олдик.

Ўйиндан олдин мухлислар олдида ишончни йўқотиб қўйишдан қўрққандим. Сабаби бундан олдинги 3та ўйинда ютқазиб қўйгандик. Айни пайтда чиройли ўйиндан кўра натижа муҳимроқ.

Учта ҳужумчи билан ўйинни бошладик, бу таваккал эди. Иброҳим Отахонов бир тайм давомида жуда кўп куч сарфламоқда, шу боис унинг ўрнига бошқа футболчи тушираяпман. Ғулом Ўруновда стандарт вазиятлардан фойдаланиш ҳусусияти борлиги учун майдонга туширдим. Муаммоларимиз етарлича, бунинг устида ишлашда давом этамиз. Бугун футболчилар кўп хато қилишганига сабаб дастлабки 3та турдаги мағлубиятлар деб биламан", - дейди Ашурматов.

"Андижон" матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика