"Бавария"дагиларнинг фикрича Виртцнинг нархи 140 млн. еврога етади

Aslanov Jasurbek
14 апр 2025, 21:51
"Бавария" Флориан Виртц учун 100 миллион евродан кўпроқ тўлашга тайёр.

Sky Sport журналисти Флориан Плеттенберг хабарига кўра, Мюнхен клубидагилар 21 ёшли ярим ҳимоячининг трансфери бу ёзда бонусларни ҳисобга олганда 130-140 миллион еврога етади деб ўйламоқда.  

Клуб бу трансферни амалга ошира олади. Агар футболчи ўтишга рози бўлса, "Бавария" "Байер" билан музокараларни бошлайди.  

Жорий Бундеслига мавсумида Виртц 26 ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва 10 та голли узатма берди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sport