"Бавария" юлдузи полиция билан катта муаммога дуч келди

Sherzod Nurmatov
9 авг 2024, 16:21
Футболчи нохуш вазиятга тушиб қолди.

Маттейс де Лигт тез орада "Бавария"ни тарк этиши мумкин. Бироқ айни дамда ҳимоячида катта муаммолар бор. "Bild" хабарига кўра, футболчи бошқа машинани уриб, воқеа жойидан қочган.

Ҳимоячи "Бавария" машғулот маркази яқинида турган машинани уриб юборган. Кейин эса воқеа жойидан кетган.

Гувоҳ ҳамма нарсани кўрган ва полицияни чақирган. У полицияга де Лигтнинг Audi Q8  машинасини кўрганини айтган.

Полиция ҳозирча бутун иш юзасидан изоҳ беришни истамаяпти. "Бавария" ва Де Лигт ҳам жим.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Bild