"Бавария" янги трансфер борасида музокаралар олиб бормоқда
11 янв 2024 13:05
Янгиликлар
"Бавария" янги трансфер борасида музокаралар олиб бормоқда
Германия чемпиони мавсумнинг иккинчи қисми учун таркибини имкон қадар тезроқ шакллантирмоқчи.
Уларнинг энг катта эҳтиёжи мудофаадир. "Sky Sport" мухбири Флориан Плеттенбергнинг хабар беришича, "Бавария" Норди Мукиелени доимий трансфер ҳуқуқи билан 6 ойга ижарага олмоқчи.
Мюнхен клуби вакиллари бу жараён устида астойдил иш олиб боришмоқда. Уларнинг ПСЖ билан музокаралари яқин орада бўлиб ўтади. Sport1.de хабарига кўра, келишув 25 миллион еврога тенг бўлиши мумкин.
Мукиеле бир вақтлар "Лейпциг"да ўйнаган Бундеслигага қайтишни истамоқда. Инсайдер Николо Скиранинг таъкидлашича, футболчи билан шартнома аллақачон тайёр – у2028 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар