"Бавария" ва АПЛнинг икки клуби Виллиан учун рақобатлашмоқда

Alisher
11 мар 2020
"Челси" вингери Виллиан ёзги трансферлар ойнасида клубини ўзгартириши мумкин.

31 ёшли бразилиялик футболчининг клуб билан тузган шартномаси мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.

Томонлар янги битим борасида келишувга эришишмади. Футболчига бир неча клублар қизиқиш билдирган.

Гап "Бавария", "Тоттенхэм" ва "Арсенал" клублари ҳақида кетмоқда. Эслатиб ўтамиз, Виллиан "аристократлар" сафида 2013 йилдан бери ўйнаб келмоқда.

Бразилиялик жорий мавсум АПЛда 28та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 6та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: The Telegraph