

"Бу ғалабага бошқалар каби позитив қарамаган бўлардим, чунки ҳозир ҳам тайёргарлик жараёнидамиз ва ўйинимизни яхшилаш ҳақида ўйлашимиз лозим. Биринчи бўлимда иккита гол урдик, аммо "Бавария"га тўпни бериб қўйдик ва натижада жуда кўп югурдик. Жамоам қанчалик яхши ўйнай олишини кўрсатди. Биринчи бўлимда қарши ҳужумларни яхши уддаладик, ҳимояда прессинг уюштирдик.
Старриж борасида гапирадиган бўлсам, унинг жароҳати қай даражада эканлигини айтолмайман. У сонини шикастлаб олди. Старриж мавсумга жуда яхши тайёргарлик кўрди, бу шунчаки кичик жароҳат ва у тез орада сафга қайтишига умид қиламан. У ажойиб гол урди" - дейди Клопп.



