"Бавария" Упамеканони олиб қолиш учун 20 миллион евро бонус таклиф қилмоқда

Aslanov Jasurbek
28 янв 2026
Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳимоячи Дайо Упамекано билан амалдаги шартномани узайтириш бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

27 ёшли Франция терма жамоаси аъзоси шу йилнинг июнь ойида эркин агентга айланиши мумкин

"Bild" нашрининг хабарига кўра, немис гранди декабрь ойи охирида футболчига янги таклиф билан чиққан. Упамекано ўз келажаги борасида февраль ойининг ўрталарига қадар бир қарорга келиши керак.

Клуб футболчига қуйидаги шартларни таклиф қилмоқда:

- Янги шартнома имзолагани учун 20 миллион евро миқдорида бир марталик бонус;

- 3-4 йиллик янги битим;

- Йиллик 20 миллион евро маош (бонуслар билан бирга);

Шартномада 65 миллион евро миқдоридаги товон пули белгиланиши (футболчи бу суммани 2027 йилнинг ёзида тўлаб, жамоани тарк этиши мумкин бўлади).

Ҳозирча томонлар ўртасида айнан товон пули масаласида кичик келишмовчиликлар мавжуд, бироқ футболчининг ўзига Мюнхендаги шароитлар маъқул келмоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Bild