"Бавария" Тюрамни харид қилмоқчи
27 окт 2022 13:45
Янгиликлар
"Бавария" Тюрамни харид қилмоқчи
Мёнхенглабдахнинг "Боруссия" клубида тўп тепаётган франциялик ҳужумчи Маркус Тюрам фаолиятини Германиянинг бошқа клубида давом эттириши мумкин.
Бу ҳақда "L'Équipe" саҳифаларида хабар берилди.
Манба берган хабарга кўра, 25 ёшли ҳужумчининг трансферига "Бавария" қизиқиш билдирмоқда. Мюнхенликлар Роберт Левандовски кетганидан кейин янги марказий ҳужумчи изламоқда. Бундеслига чемпиони хўжайинлари Тюрамнинг трансфери бўйича таклиф тайёрламоқда.
Маркус жорий мавсум "Боруссия" сафида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 3 та голли узатма қайд этди. Унинг гладбахликлар билан тузилган меҳнат шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар тузилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар