"Бавария" Товенга қизиқиш билдирмоқда, "Марсель" футболчи учун 80 млн евро талаб қилмоқда

Aslanov Jasurbek
28 сен 2018
"Марсель" ярим ҳимоячиси Флорьян Товен фаолиятини "Бавария"да давом эттириши мумкин.

Маълумотларга кўра, немис клуби 25 ёшли футболчини харид қилмоқчи ва уни 35 ёшли Франк Рибери ўринбосари сифатида кўрмоқда. "Марсель" раҳбарияти Товенни 80 млн еврга баҳоламоқда.

Франциялик ярим ҳимоячи Лига 1нинг 7та учрашувида 6та гол урди ва 1та голли пас берди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Ouest France